33.5 C
Узбекистан
Суббота, 12 июля, 2025

Совуқ, ёмғир, қор… Дам олиш кунлари қаерда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Маълум қилинишича, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат 8-13 даража илиқ, шимолда 0-5 даража илиқ бўлади.

Эртага, 8 декабрь куни республиканинг кўпчилик ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиққача, кундузи 5-10 даража илиққача, шимолда кечаси 2-7 даража совуққача, кундузи 0-2 даража совуққача пасаяди.

9 декабрь, шанба куни ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик фақат Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида сақланиб туради.

8-9 декабрь кунлари тоғли ҳудудларда ёғингарчилик — асосан қор шаклида бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.

8-9 декабрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда

10 декабрь — якшанба куни республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳаво ҳарорати шанба куни кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8о илиқ, якшанба куни кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Республика шимолида дам олиш кунлари кечаси 5-10 даража совуққача, кундузи 0-5 даража совуққача бўлади.

Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида совуқ республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража совуққача, кундуз кунлари 3-8 даража совуққача пасаяди. Республика шимолида ҳарорат кечалари 15-20 даража совуққача, кундуз кунлари 7-12 даража совуққача пасаяди.

Пойтахтимизда: 7 ва 10 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 8 декабрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, 9 декабрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Ҳарорат 7 декабрда 9-11 даража илиқ, 8-10 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда...

Больше похожих статей

×