31.2 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

Самарқандда Ўзбекистон-Беларусь бизнес-форуми бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Бироз аввал, Беларусь Республикаси ҳукумати делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.

Самарқандда Ўзбекистон-Беларусь бизнес-форуми бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармон доираларининг икки юздан ортиқ вакиллари иштирок этган ушбу форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко сўзга чиқди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш, мамлакат иқтисодиётига 100 миллиард доллардан ортиқ хорижий сармоя жалб этиш режалаштирилган.

Мамлакатимизда саноат, энергетика, транспорт, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароит яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг сиёсий иродаси туфайли деярли барча йўналишларда ўзаро ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари жадал ўсиб бораётгани, жорий йилнинг ўн ойи якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион доллардан ошгани қайд этилди.

Бизнес-форумда иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш давом этаётгани, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, кинематография, спорт соҳаларидаги алоқалар мустаҳкамланаётгани, шунга қарамай ҳали фойдаланилмаган сезиларли ҳамкорлик салоҳияти мавжудлигига эътибор қаратилди.

Бунда қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни изчил ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиши билдирилди.

Машинасозлик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, кимё, электротехника ва бошқа соҳалардаги саноат кооперациясини янада кенгайтириш, IT технологиялари соҳасида ҳамкорликни давом эттириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Анвар Иброҳим Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда...

Больше похожих статей

×