26.7 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

Божхонанинг 54 нафар ходими интизомий жавобгарликка тортилди. 3 нафари ишдан олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида “Божхона органлари хизматига ишга жойлашиш” онлайн саҳифаси ишга туширилди. 2022 йил 1 июлдан эътиборан, бир божхона постида уч йилдан ортиқ хизмат ўтаган ходимни ротация қилиш тартиби жорий этилди. Ротация тартиби қўлланиладиган лавозимлар рўйхати ва мезонларини аниқ белгилаш асосида ушбу механизм такомиллаштирилди.  

Очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларига тўлиқ риоя этиш ҳамда божхона тизими фаолиятида очиқлик принципларига амал қилиш даражасини ошириш бўйича божхона хизмати органлари фаолиятининг очиқлиги концепцияси қабул қилинди.  

Коррупциявий хавфларни бартараф этиш ҳамда инсон омилини қисқартириш мақсадида божхона тартиб-таомилларини амалга оширишнинг автоматлаштирилган тизимлари жорий этилди. Хусусан, 12 та янги ахборот тизимлари,13та янги электрон хизмат, 6 та мобиль иловаси ишлаб чиқилди.  

Божхона органларида “Коррупциявий хавфларни бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилиб, дастур ёрдамида ходимлар фаолиятидаги коррупциявий ҳолатлар, шубҳали вазиятлар ва умуман коррупцияга имкон яратиши мумкин бўлган бўшлиқлар автоматик аниқлаб борилмоқда.  

Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ҳамда фуқароларга божхона органлари томонидан кўрсатилган хизматларни баҳолаш бўйича “Божхона хизматини баҳолаш” мобиль иловаси ишлаб чиқилди.  

Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларида инсон омилини қисқартириш орқали божхона ходими ва ташқи иқтисодий фаолият субъекти ўртасидаги бевосита мулоқотга барҳам бериш мақсадида масофавий электрон декларациялаш божхона постлари ташкил этилди.  

Бу борада, жорий йилнинг сентябрь ойида Божхона қўмитасида Марказлаштирилган “Масофавий электрон декларaциялаш” божхона пости фаолияти йўлга қўйилиб, ҳозирда ушбу божхона постида республика бўйича жами декларaцияларнинг 50 фоизи расмийлаштирилмоқда.  

Шунингдек, божхона кўриги натижалари планшет ёрдамида тасдиқланиши, GPS мониторинг ва видеокузатув орқали ходимлар фаолиятини назорат қилиш йўлга қўйилди. Шунингдек, хавф даражаси паст бўлган декларaциялар инсон омили иштирок этмаган ҳолда автоматик тарзда расмийлаштирилмоқда.  

Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари томонидан жами 68 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, 3 та ҳолатда коррупцияга қарши қабул қилинган ички тартиб-қоидалар бузилганлиги ҳолати аниқланган. 26 маротаба хизмат текширувлари ўтказилиб, 54 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилган бўлса, 3 нафар ходим божхона органлари хизматидан бўшатилди.  

Келгусида ҳам божхона органлари билан жамоатчилик, нодавлат ташкилотлар ўртасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали божхона органларида коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлиги оширилади.  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жиззахда учта юк машинаси тўқнашди

Самарқанд – Тошкент автомобиль йўлида учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар...

Больше похожих статей

×