23.6 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

Мавсумий касалликлар сабаб ўқув муассасаларида таълим жараёнини тўхтатишга асос йўқ — Нурмат Отабеков

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳозирда аксарият мамлакатлар қатори юртимизда ҳам мавсумий касалликлар тарқалиши кўпайган. Айниқса, болаларда бу жараён бироз оғир кечмоқда.

Хўш, Ўзбекистонда ўткир респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият қандай?

ССВ Матбуот хизмати ушбу савол билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабековга мурожаат қилди:

— Гап шундаки, биз ўткир респиратор инфекциялар тарқалиши занжирини узишга ҳаракат қилишимиз керак, — дейди мутахассис. — Касаллик тарқалишида уч муҳим бўғин бор: касаллик манбаи, юқиш йўли, юқтиришга мойил организм.

Агар касалланган болаларни мактабга, боғчага, жамоат жойларига юбораверсак, улар бошқаларга инфекция юқтиришда давом этади.

Ҳар биримиз ўткир респиратор касалликлар, хусусан, гриппни юқтиришга мойилмиз.

Шунинг учун ҳам ота-оналарга касаллик белгилари бўлган фарзандларини боғча ва мактабларга, олий таълим муассасаларига юбормасликни маслаҳат берамиз. Бундай пайтда шифокор кўрсатмасига асосан, уй шароитида зарур муолажаларни олиб бориш мақсадга мувофиқ.

Бундан ташқари, юртимиздаги барча юқумли касалликлар шифохоналарида беморлар учун ўрин-жой ва зарур дори-дармонлар захираси яратилган.

Аҳоли орасида грипп мавсуми ҳақида «бу — янги пандемия» деган миш-мишлар учрамоқда. Бу гаплар мутлақо асоссиз. Айтиш керакки, бу ҳатто эпидемия ҳам эмас.

Ўткир респиратор касалликлар тарқалиши пойтахтимизда ва юртимизнинг айрим ҳудудларида кўпроқ қайд этилаётгани касаллик тарқалиши эпидемик бўсағага етганига асос бўла олмайди.

Шу сабабдан ҳам ўқув муассасаларида таълим жараёнини тўхтатишга етарли асос кўрмаяпмиз.

Ҳозирги вазиятда бизнинг вазифамиз: беморларни алоҳидалаш, уларни жамоат жойларидан узоқда тутиш!

Беморлар мулоқот чоғида доим тиббий ниқобда бўлишлари, ижтимоий масофа сақлашлари, шахсий гигиенага қатъий амал қилишлари шарт.

Шунингдек, касалликка қарши эмланиш унга қарши курашишнинг самарали усули эканини унутмаслик керак! Мавсум олдидан юртимизда гриппга қарши вакциналарнинг етарли миқдори шакллантирилган. Айни пайтда хусусий эмлаш пунктларида ҳам 3 хил гриппга қарши вакцина мавжуд.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда Миллий гвардия ходимлари бозорда қулупнай сотувчилар билан жанжаллашди

Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси “Фарҳод” деҳқон бозорида қулупнай сотувчилар билан содир бўлган жанжал юзасидан маълумот берди. Маълумотларга кўра, 15...

Больше похожих статей

×