26.7 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

Ўзбекистонда яшаш учун энг қулай шаҳарлар бешталиги маълум қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Мамлакатдаги яшаш учун энг қулай шаҳарларнинг кучли бешталигидан Тошкент шаҳри биринчи ўринда қайд этилди.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти Ўзбекистоннинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари рейтингини эълон қилди. Уни тузишда таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, барқарорлик, маданият ва атроф-муҳит йўналишларида жами 27 та миқдорий ҳамда сифат кўрсаткичидан фойдаланилган. Рейтинг республиканинг аҳолиси сони 40 минг кишидан ортиқ бўлган 30 та шаҳри учун ишлаб чиқилди.

“Натижаларга кўра, республикадаги яшаш учун энг қулай шаҳарларнинг кучли бешталигидан 100 балли тизимда Тошкент (79,1 балл), Урганч (76 балл), Бухоро (75,4 балл), Самарқанд (70,6 балл) ва Навоий (68,1 балл) шаҳарлари ўрин эгаллади. Рўйхатнинг энг қуйи бешталигидан Бекобод (35,3 балл), Хонобод (35,3 балл), Янгиер (33,5 балл), Оҳангарон (32,9 балл) ҳамда Қувасой (26,4 балл)шаҳарлари жой олди”, — дея маълум қилди институт.

Рейтинг бўйича яшаш қулай бўлган шаҳарлар ўнталигидаги шаҳарларнинг барчаси вилоят марказлари ҳисобланади. Рейтинг поғоналари бўйича улардан кейинги ўринларни Қўқон (13-ўрин), Хива(14-ўрин) ва Чирчиқ (16-ўрин) каби шаҳарлар эгаллади.

Таълим ҳамда тиббиёт йўналишида Бухоро, Гулистон ва Урганч етакчилик қилаётгани, инфратузилма борасида Урганч, Навоий ва Тошкент нисбатан олдинда экани қайд этилган. Ижтимоий-иқтисодий барқарорлик бўйича Тошкент, Урганч ва Гулистон, маданият ва атроф-муҳит йўналишида Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари етакчи экани келтирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Ташрифнинг...

Больше похожих статей

×