23.6 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

10 декабрь куни пойтахтда Янги Нафас – экиден оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 10 декабрь куни соат 11:00 да Янги Нафас халқаро спорт ҳаракатининг бошқаруви остида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган жамоавий мусобақалар бўлиб ўтади.

Янги Нафас – экиден мусобақалари эркаклар, аёллар ва аралаш эстафетада ўтказилади. Тасдиқланган низомга асосан, аралаш эстафета таркибида камида 2 та аёл ва энг кўпи билан 5 та эркак бўлиши керак. Жамоада 6 нафар эркак ва 1 нафар аёл иштирок этадиган ҳолда, жамоа эркаклар тоифасида иштирок этади.

Янги Нафас – Экиденнинг ғалаба қозонган жамоаларига ташкилотчилар томонидан қуйидаги пул мукофотлари топширилиши кўзда тутилган:  

• 1-ўрин учун — 7 000 000 сўм
• 2-ўрин учун — 5 000 000 сўм
• 3-ўрин учун — 3 000 000 сўм 

Мусобақани ташкил этишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ва бир қатор ташкилотлар иштирок этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Ташрифнинг...

Больше похожих статей

×