- Advertisement -
Ижтимоий тармоқларда Labo ҳайдовчиси юклар устини Ўзбекистон байроғи билан ёпиб ҳаракатлангани акс этган фото тарқалган.
Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати изоҳ берди.
“Ҳозирда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ушбу автомашина Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи фуқарога тегишли экани аниқланди. Ҳолат бўйича тегишли тартибда ИИБ ҳамкорлигида ҳаракатлар олиб борилмоқда”, — дейилади ҳокимлик ахборотида.