- Advertisement -
Ўзбекистон ТИВ вазири Бахтиёр Саидов Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Сара Уолш хонимдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда самарали ҳамкорлик учун инновацион қишлоқ хўжалигидан тортиб яшил энергиягача бўлган кўплаб янги ва истиқболли йўналишларни ўрганиш орқали икки мамлакат ўртасидаги узоқ масофани қисқартириш йўллари муҳокама қилинди. Элчи хонимга икки томонлама муносабатлардаги улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган фаолиятида муваффақиятлар тиланди.