1.7 C
Узбекистан
Пятница, 27 декабря, 2024

Наманганда «Тез ёрдам» ҳайдовчиси ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ бўйича жиноят иши очилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Кеча, 26 ноябрь куни Наманганда тез ёрдам машинаси ЙТҲга учраши натижасида ҳайдовчи ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди. Бу ҳақда «darakchi.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 26 ноябрь куни соат 09:00 ларда ҳайдовчи А.Н. “Республика тез тиббий ёрдам маркази Наманган вилоят филиали”га қарашли “Дамас” русумли автомашинада Чортоқ туман марказига ҳаракатланиб кетаётиб, мазкур йўлнинг қатнов қисмида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситасини қувиб ўтиб, автомобиллар йўлининг қарама-қарши тарафида ҳаракатланиб келаётган “Кобальт” билан тўқнашган.

Натижада “Дамас” русумли автомашина ҳайдовчиси А.Н. воқеа жойида вафот этган.

Марҳум А.Н.нинг тан жароҳатлари ва ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза, йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суд-трассология экспертизаси тайинланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдан вилоятларга кетиш учун поезд чипталари қолмадими?

Ижтимоий тармоқларда темир йўл вокзалларида тирбандликлар ҳосил бўлаётгани ҳамда темир йўл кассаларида ва иловада темир йўл чипталари  қолмаганлиги ҳақида видео...

Больше похожих статей

×