25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош жаноблари икки ўлка мусулмонлари ўртасидаги муштарак тарихий, маданий ва диний алоқаларга таяниб, диний соҳадаги мавжуд ҳамкорликни яна-да мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида англашув меморандумини имзоладилар.
Маросимда муфтийлар Ўзбекистон ва Туркия давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари, диний-маърифий соҳага қаратаётган алоҳида эътиборлари натижасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётгани, Туркий халқлар заминидан етишиб чиққан минглаб олимлар, мутафаккирлар Ислом дини ривожига жуда катта ҳисса қўшганлари, икки давлат диний идоралари ўртасида алоқаларни яна-да мустаҳкамлаш ҳар томонлама зарурлиги, бунда икки давлат диний идоралари ўртасида имзоланган мазкур меморандум муҳим асос бўлиб хизмат қилишига катта урғу қаратдилар.