2023 йил январь-октябрь ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 102 089 та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда Қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда
— 94 765 таси харид чеки бермаслик;
— 4 020 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
— 200 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
— 3 104 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.
Мурожаатларнинг 56 756 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субектида текширув давом этаётганлиги сабабли қайтарилган.
Мурожаатлар асосида 40 833 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,4 % ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 2023-йилда 40 685 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20%) 33,5 млрд сўм мукофот тўланган.