8.6 C
Узбекистан
Вторник, 11 марта, 2025

Саида Мирзиёева аёл шахматчилар орасида биринчи жаҳон чемпиони бўлган Афруза Ҳамдамовани шахсан кутиб олди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Саида Мирзиёева аёл шахматчилар орасида биринчи жаҳон чемпиони бўлган Афруза Ҳамдамовани шахсан кутиб олди. Бу ҳақда Президент ёрдамчиси расмий саҳифасида маълум қилди.

«Чемпион қизимиз Афруза Ҳамдамова Тошкентга қайтиб келди!

Аёл шахматчиларимиз орасида ўсмирлар ўртасида биринчи жаҳон чемпиони сифатида Ўзбекистон шахмати тарихига кирган бу зукко ва довюрак қизалоқни шахсан кутиб олганим менга алоҳида мамнуният бағишлайди.

Ўз ғалабалари билан барча ташаббусларимиз, биз курашаётган мақсадларимиз тўғри эканини тасдиқлаган Афрузадан жуда миннатдорман. Тенг имкониятлар, хотин-қизларга ҳурмат ва улар иқтидорининг эътирофи шулар жумласидан.

Қизалоқнинг бош мураббийи – отаси Акбар ака Ҳакимовга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Қизингизнинг истеъдодини ривожлантиришга куч ва вақтингизни аямаганингиз учун ташаккур.

Хотин-қизларимизни юқорига кўтараётган бундай оталар, эркаклар янада кўп бўлсин.

Афрузамизга ҳамиша омад ва бахт ҳамроҳ бўлсин!» дея табриклади Саида Мирзиёева.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқанддаги ошхонада ёнғин чиқди

Бугун, 10 март куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси...

Больше похожих статей

×