- Advertisement -
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Девид Салливан 29-30 ноябр кунлари Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати хабар берди.
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Жаноб Девид ЎСалливан 29-30 ноябр кунлари Ўзбекистон ҳукумати билан Россиянинг Украинага қарши ҳарбий тажовузга жавобан Европа Иттифоқи санкциялари бўйича конструктив мулоқотни давом эттириш мақсадида Тошкентга ташриф буюради.
Девид Салливан биринчи марта шу йилнинг апрел ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.