26.8 C
Узбекистан
Четверг, 2 мая, 2024

Тошкентда мамлакат ривожланишида имконияти чекланганларнинг иштирокини оширишга қаратилган халқаро конференция ўтказилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун, 24 ноябрь куни Тошкентда “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда фуқаролик жамияти институтлари ва имконияти чекланган шахсларнинг иштирокини кенгайтириш” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Мазкур халқаро конференция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Барқарор ривожланиш маркази, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, БМТ агентликлари, Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (GIZ) билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Халқаро конференциянинг бош мақсади:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси асосида ишлаб чиқилган БМТ Бош Ассамблеясининг “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда фуқаролар ва фуқаролик жамиятининг иштирокини кенгайтириш тўғрисида”ги резолюция лойиҳасини;

– Ўзбекистонни 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни бажаришда фуқаролик жамияти институтлари ва имконияти чекланган шахсларнинг иштирокини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш.

Қайд этилишича, мазкур конференция мамлакатимизда Ўзбекистон парламентининг икки палатаси ташаббуси билан ўтказилаётган Барқарор ривожланиш мақсадлари ойлиги доирасида ташкил этилган.

Барқарор ривожланиш мақсадлари ойлиги доирасида, хусусан: барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар тажрибаси, шунингдек Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун яқин келажакда амалга оширилиши лозим бўлган қатор долзарб вазифалар муҳокама қилинмоқда.

Зеро, халқаро тажриба шуни кўрсатадики, давлат ва нодавлат ташкилотларининг яқин ҳамкорлиги Глобал барқарор ривожланиш 2030 мақсадлари кун тартибига эришишда муваффақият гаровидир.

Барқарор ривожланиш мақсадлари ойлиги якунларига кўра, Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликда “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик” II Халқаро глобал форуми ўтказилади.

Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, Барқарор ривожланиш мақсадлари “учта устун” – иқтисодий, ижтимоий ва экологик мувозанатни ва барқарор ривожланишни таъминлаш тамойилларига асосланган. Улар мамлакатимизни ривожлантиришнинг учта комплекс стратегик дастурлари:

• 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси;

• 2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси;

• “Ўзбекистон-2030” стратегиясида ўз ифодасини топган.

Масалан, “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг бешта йўналиши нафақат БМТнинг 2030 йилгача бўлган кун тартибига мос келади, балки Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш бўйича 16 та миллий мақсад ва вазифаларини ҳам тўлиқ қамраб олади.

Қайд этиш лозимки, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам 2023 йил 19 сентябрь куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасидаги Шавкат Мирзиёев билан учрашувида мамлакатни ислоҳ қилиш бўйича янги стратегияга киритилган мақсад ва вазифаларнинг кўламдорлигини, улар Барқарор ривожланиш мақсадлари билан тўлиқ ҳамоҳанглигини қайд этди. Шунингдек, БМТнинг барча институтлари ушбу дастурий ҳужжат – “Ўзбекистон-2030” стратегиясини амалга оширишда ёрдам беришга тайёр, эканини таъкидлади. 

Мазкур халқаро конференция Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамланиши, шунингдек, БРМларининг бутун дунё учун долзарблиги ошаётгани шароитида ўтказилмоқда.

Хусусан, халқаро анжуман иштирокчилари, сўнгги 7 йил ичида:

биринчидан, бугунги кунда Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги ҳамкорлик доирасида 140 га яқин қўшма дастур ва лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани;

иккинчидан, Ўзбекистон БМТнинг қатор нуфузли тузилмаларига аъзо этиб сайлангани ва улар фаолиятида фаол иштирок этаётганини алоҳида таъкидланди. 

Жумладан, Ўзбекистон томонидан БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоси сифатида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича глобал, минтақавий ва миллий миқёсда 30дан ортиқ ташаббуслари илгари сурилди.

Қайд этиш лозимки, халқаро ҳамжамият Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 7 та резолюцияси қабул қилинганлиги алоҳида эътироф этилди.

Халқаро конференция давомида экспертлар мамлакатимизда мазкур жараёнларда имконияти чекланган шахсларнинг жамият ҳаётидаги иштироки бўйича алоҳида тўхталиб ўтдилар. 

Юртимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг қадр-қимматини, уларнинг мустақиллигини, танлаш эркинлигини ҳурмат қилиш, уларни ногиронлик белгисига кўра камситишга йўл қўймаслик, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларнинг ривожланаётган қобилиятини ва ўз индивидуаллигини сақлаб қолиш ҳуқуқини ҳурмат қилинишини таъминлаш борасида 600га яқин нодавлат нотижорат ташкилот иштирок этмоқда. 

Мазкур ННТ вакиллари БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини тўла-тўкис бажаралишини кузатиб бориш ҳамда амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳам эътироф этиш лозим.

Бу жараён, айниқса, БМТнинг инсон ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш борасидаги конвенцияларини нафақат ратификация қилиш, айни чоғда, унинг ижросини таъминлаш жараёнларига ҳам давлат тузилмалари билан бир қаторда ННТлари кенг жалб этилаётганини кузатиш мумкин.

Халқаро конференцияда ҳам соҳа вакиллари томонидан Ўзбекистоннинг миллий Барқарор ривожланиш мақсадлари ва уларни амалга оширилишини назорат қилиш, фуқаролар ва давлат органлари ҳамда мамлакатнинг бошқа ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, парламент, ҳукумат ва фуқаролик жамияти институтларининг амалий ҳамкорлигини йўлга қўйиш ҳамда ушбу масала доимо диққат марказида бўлиши таъкидлаб ўтилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кам пенсия миқдори оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 2024 йил 30 апрель куни ПФ–69-сон Фармони қабул...

Больше похожих статей

×