- Advertisement -
Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла ва унинг қизи Лаура Маттарелла бугун, 11 ноябрь куни Хоразмга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.


Урганч халқаро аэропортида меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева, Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳамда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов кутиб олган.


Италия Президенти Хивадаги “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасининг тарихий-маданий ёдгорликлари билан танишиши кўзда тутилган.