33.2 C
Узбекистан
Суббота, 2 августа, 2025

Мурожаатлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,4 фоизга камайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар бошқарув аппарати, бошқарма ва корхоналар кесимида таҳлил қилинди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

10 ойда жами 805 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 208 тага (ёки 21,4%) камайди.

Мурожаатларнинг 739 таси (92%) жисмоний, 66 таси (9%) юридик шахслардан келиб тушган бўлиб, уларда қуйидаги масалалар кўтарилган:

— 195 таси (24%) иш масаласи;
— 136 таси (17%) ёқилғи масаласи;
— 99 таси (12%) иш ҳақи, моддий ёрдам;
— 69 таси (9%) меҳнат муносабатлари;
— 55 таси (7%) раҳбарларнинг ҳатти-ҳаракатлари;
— 251 таси (31%) бошқа масалаларни ташкил этди.

Мурожаатлар ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича масъуллар томонидан кўриб чиқилиб, аксарият қисми Жамиятнинг бошқарув аппаратида ҳал этилган. Назоратга олинган жами 805 та мурожаатдан, 169 таси қаноатлантирилган, 607 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 14 таси рад этилган, 15 таси иш жараёнида.

Жумладан, Президент виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 328 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 305 таси ижроси таъминланди, 23 таси кўриб чиқилмоқда.

1 301 та мурожаатга “Онлайн-маслаҳатчи” хизмати, 2 235 тасига “Ишонч телефони” орқали тезкор жавоб ва тушунтиришлар берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон маълумотлар бошқаруви салоҳиятини мустаҳкамламоқда: очиқ ва гендерга оид маълумотлар қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади

2025-йил 29–30-июль кунлари Тошкент вилоятида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори Халқаро очиқ маълумотлар хартияси (Open Data Charter, ODC) билан ҳамкорликда...

Больше похожих статей

×