- Advertisement -
Жорий йилнинг 7 ноябридан 17 ноябрига қадар вилоятда «Хайр-эҳсон декадаси» ҳамда «Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти вилоят ташкилотининг инсонпарварлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш хайрия ўн кунлиги» этиб белгиланди.
Бу ҳақда, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли фармойиши имзоланди.
Мазкур декадани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятини қўллаб-қувватлаш, фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолатларда аҳолига тўлақонли инсонпарварлик ишларини амалга ошириш ҳамда бунинг учун ҳомийлар томонидан ихтиёрий ва беғараз ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил қилишдан иборатдир.