19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Бу йил 20 та, 2024 йилда эса яна 38 та кичик ва микро ГЭС қуриш режа қилинган — Президент

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Йиғилишда президент бу йил 20 та, 2024 йилда эса яна 38 та кичик ва микро ГЭС қуриш режа қилинганини маълум қилди. 

Шунингдек, бу борада Андижон вилоятида ишлар яхши бошлангани, лекин Фарғона, Сурхондарё, Наманган, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида бу йилги 15 та кичик ва микро ГЭСни қуриш лойиҳаси кечикаётгани кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга қурилиш ишларини жадаллаштириш, қўшимча захираларни топишга кўрсатма берилди.

Мисол учун, Норин дарёсида каскадлар қуриб, 230 мегаватт қувватларни ишга тушириш ва Намангандаги 450 минг аҳолига етарли электр ишлаб чиқариш имконияти бор.

«Ўзбекгидроэнерго»га 6 минг мегаватт қувватларни 
ишга тушириш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқиш ва хусусий шериклик асосида йирик хорижий энергетика компанияларини жалб қилиш топширилди. 

Толдиқсой, Муллалак, Қоронғи-тўғай, Юқори Пском ва Норин йирик ГЭСларини қуриш лойиҳалари доирасида эса техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқишни якунлаш ва хорижий инвесторларни жалб қилиш вазифаси қўйилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×