Тошкент метрополитени “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатларида қурилиш ишларининг сўнги босқичи амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан ушбу янги бекатларни йўналишдаги мавжуд бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида, жорий йилнинг 3-5 ноябрь кунлари 3 кун муддатга, “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг Толариқ (10-бекат), Хонобод (11-бекат) ва Қурувчилар (12-бекат) бекатларида поездлар ҳаракати тўхтатилади.
Бу кунларда “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишида поездлар поездлар ҳаракати «Технопарк» (Дўстлик-2) — “Қиёт” (9-бекат) бекатлари оралиғида ташкил этилади.
Шунингдек, йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида, “Қиёт” (9-бекат) — “Қурувчилар” (12-бекат) бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.