20.7 C
Узбекистан
Вторник, 17 сентября, 2024

Ёшларга эътибор –муҳим омил!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,800участниковПодписаться
- Advertisement -

Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро ва миллий даражада кўплаб махсус ҳужжатлар мавжуд. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро даражадаги асосий ҳужжат Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ҳисобланади. Конвенция Нью-Йоркда 1989 йил 20-ноябрда қабул қилинган. Унда 54 та моддадан иборат бўлиб, уларда болаларнинг ҳуқуқлари. Конвенцияга киритилган барча ҳуқуқлар барча болаларга нисбатан қўлланилади.

Бола ҳуқуқлари – болага нисбатан инсон ҳуқуқлари тоифаси, ирқи, жинси, тили, дини, туғилган жойи, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкийлиги, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар бир бола эга бўлиши керак бўлган ҳуқуқ ва эркинликлар. Халқаро ҳуқуқда 18 ёшга етмаганларнинг барчаси бола деб тан олинган.

Ўзбекистон Республикаси Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни 1992 йил 9 декабрда  ратификация қилди.

          Мазкур конвенция талабларини бажариш юзасидан юртимизда мустақиллигимизнинг илк кунларидан бошлаб, 1991 йилнинг 20 ноябрида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги, 429-XII-cонли, 2008 йил 7 январдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги 139-сонли,  2010 йил 29 сентябрда қабул қилинган “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги, 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунлар билан бир қаторда халқаро миқёсда кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга тадбиқ этилди.

Бундан келиб чиқадиган асосий мақсадимиз замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир.

Жамиятимизнинг ҳар томонлама тараққий этишида ёшлар масаласи давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланди.

Юртбошимиз томонидан  Ватанимиз келажаги бўлган ёшлар масаласига устувор вазифа сифатида катта эътибор қаратиб келинмоқда. Ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга, шунингдек уларни юксак маънавиятли, зукко, билимдон, юрт тақдирини ўз зиммасига олишга қодир авлод сифатида вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар мухайё қилинмоқда.

 Бугунги кунда ёшларимиз учун шундай имкониятлар яратилаяпдики, ақлини ишлатиб фикрини бир жойга қўйиб, яхши ниятлар билан олдига муҳим мақсадларни қўйиб, астойдил ҳаракат қиладиган ўғил –қизлар бўлсин ўзининг муносиб йўлини топишаяпди.  

Конституциямизнинг 2-моддасида Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар деб белгиланган экан, бу норманинг асосий қонунимизни биринчи варағини очишимиз билан кўзимиз тушиши ҳар биримиздан масъулиятни ҳис қилишимизни англатади.  

Шундай экан болалар, ўсмирлар, вояга етмаганлар, тўлиқсиз муомала лаёқатига эга бўлмаганлар деганда уларга ўз фарзандларимиздан қарашимиз керак. Бола, фарзанд деганда фақат ота оналарнинг зиммасидаги вазифа эмас, бутун жамиятнинг ишидир. Тўғри янги таҳрирдаги конституциямизнинг         77-моддасида ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Бироқ, жамиятимизнинг эртанги ворислари бўлган ёшларни ҳар томонлама тарбиялашда уларнинг таълим тарбияси, соғлом фикрлаши, дунёқараши, ватанпарварлиги, қонунларга нисбатан ҳурмат туйғуси, интеллектуал ва касбий салоҳияти, муомала маданияти, ишчанлик қобилияти,  маънавий-маърифий савияси билим ва малакасини ҳамда ишчанлик қобилиятини ошириш каби бир қатор вазифаларни бажаришда оқсоқликка йўл қўймаслигимиз лозимдир. 

 Бугунги кунда Ахборот коммуникация технологиялари ривожланган бир даврда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали қонунчиликдаги янгиликлардан юз минглаб ёшларимиз хабадор бўлиб, ўзларининг ҳуқуқий билимларини ошириб боришмоқда. Бундан ташқари ҳамкор идоралар билан тасдиқланган режа дастурлар орқали таълим муассасалари, корхона-ташкилотлар ва маҳаллаларда мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан; жорий йилнинг октябрь ойида Миробод туман ҳокимлиги вакиллари прокуратура, ИИО ФМБ ходимлари “Минг ўрик”, “Ойбек”, “Банокатий”, “Олтинкўл”, “Янги замон”, “Иноқобат”, “Сарикўл” маҳалла фаоллари иштирокида тумандаги 60,154, 175-сонли умумтаълим мактаблари, Тошкент шарқшунослик университетида ҳамда Тошкент фармацевтика институтида слайдлар, тарқатма материаллар, видеороликлар, махсус фильмлар намойиши асосида кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Айниқса, жорий йилнинг 26 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитаси, туман ИИО ФМБ ҳамкорлигида Тошкент давлат транспорт университети талабалари ўртасида ўтказилган очиқ мулоқот тадбири ёшлар онггида катта таассурот қолдирди.

  Жамиятимизнинг ишончи, суянчи, таянчи ва асосий пойдевори бўлган ёшларимизни гўзал фаслимиз бўлган баҳор ниҳолларидай янада яшнаб улғайиши, ҳаётда жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашайлик,  улар ҳеч қачон йўлидан адашмасин, ҳамиша қалбида она ватанимизга, халқимизга қонунларимизга нисбатан ҳурмат туйғусини оширишда масъулият билан ёндашадиган бўлсак, жамиятимиз янада тараққиёти этади, гуллаб яшнайди ва бизнинг келажак авлодимиз янада бахтли ҳаёт кечиришади.

Аброр Бердиев, Миробод туман

адлия бўлими бош юристконсульти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда яна бир йўловчи автобуси ҳаракат пайти тутаб кетди

Жорий йилнинг 16 сентябр куни ижтимоий тармоқларда "Mercedes-Benz" русумли автобусда тутун ҳосил бўлгани акс этган видео тарқалди. "Toshshahartransxizmat"нинг маълум қилишича,...

Больше похожих статей

×