19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Ўзбекистоннинг Италиядаги Элчиси тайинланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси дипломатик миссиясини якунлагандан сўнг, янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абат Файзуллаев Италия пойтахтига ташриф буюрди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Абат Файзуллаев 2020–2023 йилларда Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси, Венгриядаги ўриндошлик лавозимини бошқарган.

Айни пайтда мамлакатнинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда БМТнинг Вена шаҳридаги ташкилотлари ҳузуридаги доимий вакили бўлган.

Абат Файзуллаев Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида турли лавозимларда, ташқи ишлар вазири ёрдамчиси – котибият раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

Абат Файзуллаев 2018-2023 йилларда Римда элчи бўлиб ишлаган Отабек Акбаров ўрнини эгаллади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×