19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроилда бўлган фуқароларга тез ва масофадан туриб консуллик рўйхатидан ўтишни сўради, дея ёзмоқда «zamon.uz» нашри.

Консуллик рўйхатидан ўтмаган фуқароларга мурожаат қилиб, анкетани белгиланган шаклда тўлдиришни сўраган.

«Ушбу маълумот фавқулодда вазиятларда тез ёрдам кўрсатиш учун муҳимдир», —  дейилади элчихона хабарида.

Бундан ташқари, шаҳар маъмуриятлари томонидан эвакуация ва яшаш жойидаги ўзгаришлар, фавқулодда консуллик ва юридик ёрдам кўрсатиш ишида ўз вақтида ҳисобга олиш учун янги алоқа маълумотлари ҳақида хабар бериш сўралган.

Консуллик бўлимининг алоқа рақамлари:
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
054-485-1397

Аввалроқ Исроилда 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилиши ва вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиши ҳақида маълум қилинганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×