- Advertisement -
Олдин хабар берганимиздек, Азиз Воитов Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод қилинди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов янги вазир ким бўлиши ҳақида маълумот берди.
Хабарга кўра, Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтаётган йиғилишда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши ҳақида эълон қилинган.