19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Самарқанд вилоятида маиший газ баллонлари фуқаро хонадонида ноқонуний тарзда сақланаётганлиги аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали мутахассислари билан Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида маиший газ баллонлари ноқонуний тарзда, техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мутлақо зид равишда сақланаётганлиги аниқланди.

Хусусан, Самарқанд тумани, Даштисухта маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Д.А. хонадонида “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиалига қарашли бўлган, аҳоли хонадонига имтиёзли равишда тарқатилиши белгиланган 261 дона маиший газ баллони ноқонуний тарзда сақланаётгани маълум бўлган.

Мазкур қоидабузарлик ҳолати бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×