19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Божхона тўловлари бўйича тушумлар 21,2 фоизга ошди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари маълум қилишича, сентябрь ойидаги мониторинг натижаларига кўра, таҳлил қилинаётган давр учун божхона тўловлари бўйича тушумлар 21,2 фоизга ошди.

Энг юқори ўсиш Жиззахда (101,8 фоиз), Сурхондарёда (40,6 фоиз), Самарқандда (33,3 фоиз), Андижонда (25,8 фоиз), Тошкентда (25,8 фоиз), Наманганда (19,9 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (27,5 фоиз) кузатилди.

Божхона даромадларининг ўсиши асосан маҳсулот турлари, транспорт ускуналари ва унинг бутловчи қисмлари, техник жиҳозлар, металлар ва буюмлар, электротехника ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича импортнинг ошгани билан боғлиқ бўлди.

Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, йил бошидан буён экспорт ҳажми ФарғонаТошкентЖиззах ва Наманган вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида камайган.

Бу пасайиш ип-калава, минерал ўғитлар ва трикотаж буюмлар, металлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-сабзавотлар, пластмасса ва улардан тайёрланган маҳсулотлар экспортининг қисқариши билан боғлиқ.

Экспорт ўсиши ХоразмСурхондарёСирдарёҚашқадарё ва Навоий вилоятларида қайд этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×