13.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 8 сентября, 2024

Ўзбекистонда пулли автобанлар қурилиши режалаштирилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,750участниковПодписаться
- Advertisement -

«Тошкент-Андижон», «Тошкент-Самарқанд» йўналишлари бўйича пулли йўлларни ва «Тахтақорача» довонида пулли тоннелни қуриш режалаштирилган.

Президент томонидан «Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.

2025 йилда «Тошкент-Андижон», «Тошкент-Самарқанд» йўналишлари бўйича пулли йўлларни ва «Тахтақорача» довонида пулли тоннелни қуриш режалаштирилган.

Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини юқори тезликда ҳаракатланишга оид халқаро талабларга мувофиқ лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш ҳамда келгусида ушбу йўлларга муқобил йўллар мавжуд бўлганда, «пулли йўллар» тоифасига ўтказиш режалаштирилмоқда.

2024 йил 1 январдан:

— автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланган объектларнинг асосий конструктив элементлари бўйича камида 3 йиллик кафолатли хизмат қилиш муддати жорий қилинади;

—  йилнинг ҳарорат юқори бўлган вақтларида автомобил йўлларида юк ташувчи транспорт воситалари ва автопоезд (тиркама)ларнинг (махсус транспорт воситаларидан ташқари) ҳаракатланишига мавсумий чекловлар ўрнатилади;

— тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда узунлиги 20 кмгача бўлган умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Топшириқлар ижроси таъминланди

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон шаҳридаги мурожаатлар таҳлили асосида аҳоли муаммоларини чуқур...

Больше похожих статей

×