13.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 8 сентября, 2024

Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг гранти ҳисобига “Чорвоқ” шамол электр станцияси қурилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,750участниковПодписаться
- Advertisement -
Жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми бўлиб ўтди.

Ушбу форум доирасида Хитой Халқ Республикаси ҳукумати томонидан “Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида қуввати 20 мегаваттли “Чорвоқ” шамол электр станциясини қуриш” лойиҳасига Хитойнинг 28 миллион АҚШ долларига тенг грант маблағларини ажратиш бўйича ўзаро келишув мақомига эга Нота алмашинув маросими ўтказилди.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ахборот хизмати раҳбари Равшан Бойқулов ушбу маросим тафсилоти ва унда эришилган натижалар ҳақида гапириб берди:

– Куни кеча ўтказилган “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форум Ўзбекистон ва Хитой давлатлари учун манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Форум “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар истиқболи учун ҳам яна бир муҳим қадам бўлди. Яъни, Бўстонлиқ туманида қуввати 20 мегаваттли “Чорвоқ” шамол электр станциясини қуриш” лойиҳасини татбиқ этиш Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг 2022 йилда Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи доирасида ўтказилган Ўзбекистон ва Хитой давлатлари раҳбарларининг музокараларида белгилаб берилган савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалалари билан боғлиқ.

Қайд этиш керакки, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва Хитойнинг Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги билан мазкур лойиҳани ҳамкорликда амалга ошириш бўйича тегишли тайёргарлик ишлари амалга оширилди. Шунингдек, станциясини қуриш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 октябрдаги фармонига асосан Хитой Халқ Республикасининг грант кўмаги асосида амалга оширилувчи устувор лойиҳалар рўйхатига киритилган.

Хитой томонининг грант ажратиш тамойилларига мувофиқ, лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ва лойиҳага грант маблағлари ажратишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш мақсадида 2022 йилнинг сентябрь ойида хитойлик мутахассислардан ташкил топган лойиҳани баҳолаш гуруҳи лойиҳа майдонида бўлиб, ушбу лойиҳани ижобий баҳолади.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Хитойнинг Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги раҳбари ўринбосари Дэн Боцин бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф якунларига кўра, Хитойнинг Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида устувор грант лойиҳалари бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланиб, “Чорвоқ” шамол электр станцияси қурилиши 2023-2024 йилларда амалга оширилувчи устувор лойиҳалар рўйхатига киритилди.

Ушбу лойиҳа доирасида Хитой гранти ҳисобига мазкур йўналишдаги технологияларнинг янги авлодига мансуб 4 дона, ҳар бирининг энергетик қуввати 5 МВт га тенг бўлган шамол электр станцияларини “тайёр ҳолда” қурилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа майдонидан ташқаридаги ишлар “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳа натижалари бўйича йилига ўртача 43 миллион киловатт соат қўшимча электр энергияси ишлаб чиқарилади ҳамда 20 та янги ишчи ўрни яратилади. Бундан ташқари, мазкур шамол электр станциясининг камида 20 йиллик эксплуатацияси давомида тахминан 580 минг тонна кўмир ёки 1 840 000 баррел нефть ёки 12 миллион метр куб табиий газ шартли равишда иқтисод қилинади.

Мазкур энергетик иншоот комплекси Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Бурчмулла массивида бунёд этилиши кўзда тутилган бўлиб, шамол генераторлари 18 минг қишлоқ хонадонлари эҳтиёжларини қондиришга етарли электр энергияси ишлаб чиқаришдан ташқари, ҳудуддаги туристик зонага ҳам ўзгача кўрк беради.

МАНБА:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Топшириқлар ижроси таъминланди

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон шаҳридаги мурожаатлар таҳлили асосида аҳоли муаммоларини чуқур...

Больше похожих статей

×