13.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 8 сентября, 2024

Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ташкил этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,750участниковПодписаться
- Advertisement -

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ва Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори қабул қилинди.

“Норма” ҳуқуқий-ахборот портали маълумотига кўра, давлатимиз раҳбарининг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023 йил 1 июндаги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилди.

Агентлик ҳузурида Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази ва Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институтини ташкил этиш назарда тутилган. Ҳужжат билан Марказ ва Институтнинг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Институт – аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотлар ўтказиш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асослантирилган самарали ва истиқболли таклифлар ишлаб чиқиш бўйича давлат муассасаси ҳисобланади.

Марказ Агентлик томонидан вазирлик ва идораларнинг мувофиқлаштириладиган ҳамда назорат қилинадиган фаолият йўналишларидаги ходимлари малакасини ошириш учун ҳамда оилавий болалар уйларини ташкил этиш учун тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларини ташкил этиш бўйича давлат муассасаси ҳисобланади.

Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

— республика бюджети маблағлари;

— илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра ажратиладиган грантлар;

— халқаро грантлар, шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

— жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

— қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Марказ қуйидагилар ҳисобидан молиялаштирилади:

— республика бюджети маблағлари;

— тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

— халқаро грантлар, шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

— жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

— қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Топшириқлар ижроси таъминланди

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон шаҳридаги мурожаатлар таҳлили асосида аҳоли муаммоларини чуқур...

Больше похожих статей

×