13.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 8 сентября, 2024

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларига скутер ва электросамокатлар билан боғлиқ қўшимча киритилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,750участниковПодписаться
- Advertisement -

Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб ДЙҲХХ органларида двигатели 25 ва ундан ортиқ куб/сантиметр иш ҳажмига эга бўлган ёки конструкциявий тезлиги соатига 25 ва ундан ортиқ километр бўлган автомототранспорт воситалари, электродвигателининг қуввати 0,25 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 25 километр ва ундан юқори тезликка эга бўлган электромобиллар (электромотоцикллар, электроскутерлар ва бошқалар), шунингдек, тиркама ва ярим тиркамалар давлат рўйхатидан ўтказилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиладиган транспорт воситаларини бошқариш фақат тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахсларга рухсат берилади.

Ички ишлар вазирлиги уч ой муддатда:

  • илғор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда электросамокатларни ижрага беришни тақиқлаш, уларни соддалаштирилган тартибда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида рўйхатга олиш ва уларга алоҳида давлат рақам белгиларини бериш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;
  • икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради.

Шунингдек, лойиҳа билан:

  • “скутер” ва “индивидуал ҳаракатланиш воситалари” тушунчаларига таъриф берилиб, уларнинг қайси тоифадаги транспорт воситаси турига киришига аниқлик киритилмоқда;
  • йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилмоқда;
  • Йўл ҳаракати қоидаларига 1-илова — Йўл белгилари эса қўшимча равишда 3.5.1 (скутерлар ҳаракатланиши тақиқланган) ва 3.34 (индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш тақиқланган) йўл белгилари билан тўлдирилмоқда;
  • Йўл ҳаракати қоидалари янги 12-1 ва 12-2-бандлар билан тўлдирилиб, индивидуал ҳаракатланиш воситалари бошқарадиган шахсларга тақиқланадиган ва мажбурий бўлган ҳаракатлар белгилаб берилмоқда.
  • “Индивидуал ҳаракатланиш воситалари” (ИҲВ) — двигатель (двигателлар) (электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, унитцикллар, моноғилдирак ва бошқа шунга ўхшаш воситалар) ёрдамида одамнинг индивидуал ҳаракатланиши учун мўлжалланган бир ёки бир нечта ғилдираклари (роликлари) бўлган транспорт воситаси.
  • Бундан ташқари, “Индивидул ҳаракатланиш воситалари” бошқарадиган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:
  • 14 ёшдан кичик шахсларни бошқариши (ёпиқ ҳудудларда бошқариш бундан мустасно);
  • спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш;
  • бир ёки бир нечта ИҲВни шатакка олиш;
  • тормоз тизими, рул бошқаруви, товушли ишораси, шунингдек сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда носоз фара чироқлари ёки фонарлар ҳамда орқа фара чироқлари ишламайдиган ИҲВни бошқариш;
  • рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаркатланиш (ИҲВ учун);
  • йўловчи билан бошқариш;
  • телефондан фойдаланиш.
  • ИҲВ фара ёки фонар, тормоз, товуш ишораси, шунингдек, олд томонида оқ рангли, ён томонида қизил ёки апельсин рангли, орқа томонида қизил рангли нур қайтаргичлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
  •  “Индивидуал ҳаракатланиш воситалари” бошқарадиган шахслар:
  • ҳаракат давомида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиши;
  • тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан соатига 6 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда, улар бўлмаганда эса йўлнинг ўнг четки қисмида соатига 20 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда ҳаракатланиши;
  • йўлларнинг қатнов қисмидан ҳаракатланиши;
  • турар жой даҳаларидан чиқиш вақтида бошқа ҳаракат иштирокчиларига йўл бериши;
  • қатъий равишда бошқа транспорт воситаларини ҳаракат йўналиши бўйича бошқариш керак.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Топшириқлар ижроси таъминланди

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон шаҳридаги мурожаатлар таҳлили асосида аҳоли муаммоларини чуқур...

Больше похожих статей

×