Ижтимоий тармоқларда “пахта толасининг тахминий нархлари эълон қилинди” мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу хабарларга расмий муносабат билдирди.
Муносабатда қайд этилишича, вазирлик соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан очиқ мулоқотга ҳар доим тайёр.
Лекин шундай бўлса-да, ижтимоий тармоқларда баъзи маълумотларни охиригача ўрганиб чиқилмасдан, бир ёқлама ёндашув асосида кенг оммага тақдим этиш ҳолатлари учрамоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарни атрофлича ва холис ўрганиб чиққан ҳолда, қуйидагиларни маълум қилади:
Пахта толаси нархлари Жаҳон бозорида шаклланган нархлар, пахта-тўқимачилик кластерлари, кооперациялар ва фермер хўжаликларининг, юқорида қайд этилган қарорга мувофиқ масъул этиб белгиланган вазирлик ва идораларнинг таклифларини, шунингдек, пахта хомашёсини қайта ишлаш, логистика ва бошқа тааллуқли харажатларни инобатга олган ҳолда ҳукумат томонидан тасдиқланади, сўнг барча ОАВ орқали эълон қилинади.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, ҳозирги тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги яна бир бор оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерларни тарқатилаётган ахборотнинг ишончлилигини текшириш ва холис ахборот тақдим этиш лозимлигига чақириб қолади!
Шу билан бирга, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ахборот хизмати мулоқотга очиқлигини маълум қилиб қоламиз, дейилади хабарда.