13.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 8 сентября, 2024

Маҳаллани газетага обуна қиласизу нега уни етказишни ўйламайсиз?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,750участниковПодписаться
- Advertisement -

Кейинги йилларда бир қатор таҳририятлар ёмон ўрганишди: маҳалланинг юқори турувчи туман ёки шаҳар бўлимлари томонидан обунани ташкил этишади, обуна пулини шу бўлимлар йиғиб, таҳририятларга етказишади. Газеталар эса маҳалланинг ўзига эмас, туман ёки шаҳар бўлимига келтирилади. Қачон маҳалла вакили у ерга борса, газета қўлига тегади.

Нега барча обуначилар қатори маҳалланинг ўзи “Матбуот уюшмаси” МЧЖ ёки “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг жойлардаги бўлимлари орқали обуна бўла олмайди? Нега мажбурий обуна тугатилди дейиладию, бу ишга маҳалла тепасида турган вазирлик, ҳокимликлар “ўз” газеталари учун бир йиллик маблағ йиғади?

Ҳа, айнан, маблағ йиғишга ружу қўйиб, пул тўлашни қаттиқ талаб қиладию, аммо газета обуначига етиб боряптими-йўқми, буниси билан қизиқмайди. Ўтган йили юқоридан “Маҳалла” газетасига обуна бўлиш талаби кучли эди. Худди шундай “Нуроний” газетасининг муҳимлиги ҳақида тинимсиз гапирилди. Маҳаллий газеталарга келсак, шаҳар бўлими вилоят газетасига, шаҳар ҳокимлиги эса ўз нашрига мутасадди бўлиб, пул тўланишини қаттиқ талаб қилди. Ҳатто маҳаллий газеталарга маҳалла раиси алоҳида, бошқа ходимлар алоҳида обуна бўлиши талаб этилди.

Аслида, бундай “ихтиёрий-мажбурий” обуна керакми? Агар газета обуначиларга етказилса, бу каби гап-сўзларга эҳтиёж қолмасди. Чунки “Маҳалла” газетаси, агар унда маҳаллаларимиз ҳаёти, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари, соҳадги ўзгаришлару илғор тажрибалар ёритиб борилса, барча маҳаллаларда бўлиши керак. Ҳеч бўлмаса штатдаги ходимлар уни ўқиб бориши лозим. Худди шунингдек, маҳаллий газеталар ҳам керак.

Аммо энг асосийси, газетани обуначига етказиш зарур. Маҳалла ходимлари таҳририятларни маблағ билан таъминлаш ваколатини олмаган! Таҳририят етказолмаса, марҳамат, керакли хизматлар билан шартнома тузиб, фойдасининг бир қисми билан бўлишсин ва газетани обуначига етиб боришини таъминласин.

“Маҳалла” газетаси обуначига етказишдаги муаммони таҳририятнинг ўзидан билиб олиш мақсадида душанба куни эрталаб у ерга қўнғироқ қилдим. Қабулхонада гўшакни кўтарган ходимдан бош муҳаррир ҳали ишга келмаганлигини эшитгач, унга мақсадимни қисқача гапириб бердим. Бироздан сўнг таҳририятдан бухгалтер Фаррух Ҳамдамов қўнғироқ қилди.

Мен ундан газетани обуначиларга етказиш бўйича нега “Матбуот уюшмаси” МЧЖ ёки “Ўзбекистон почтаси” АЖ билан шартнома тузмаётганликларини сўрадим. Суҳбатдошим шартнома шартлари бўйича келиша олинмаётганликлари ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖ қишлоқлардаги маҳаллаларга деярли хизмат кўрсатмаётганлигини асосий важ сифтида келтирди.

“Самарқанддаги “Матбуот уюшмаси” МЧЖ эса ҳозиргача бу йилги обуна пулини ўтказиб берган эмас. Қандай қилиб бу корхона билан ишлайлик?” – деди ўз сўзини давом эттириб Ф.Ҳамдамов.

“Шу вақтгача бу муаммоларни ҳал этиш йўлини топиш керак эди. Яқинда обуна бўлишни талаб қилувчи чақириқлар бошланади. Етказилмайдиган газетага пул ўтказиш адолатданми?”, – дедим жавобан.

Ф.Ҳамдамов бошқалар муаммосини қандай йўл билан ҳал этишни ўйлаб кўриш кераклигини, Самарқандда эса “Ишонч почта” хусусий корхонаси тоза ишлаётганлигини, обуна масаласини ана шу корхона билан ҳал этиш мумкинлигини уқтирди. “Ишонч почта” фаолияти билан танишгач, бир хулосага келармиз…

Ўтган йили газета маҳаллага кераклигини англаган ҳолда “ихтиёрий-мажбурий” обунага қарши ҳеч гап айтмаган эдим. Аммо ўтган тўққиз ой мобайнида “Маҳалла” ва бошқа газеталарнинг ҳаммаси бўлиб уч-тўртта сони қўлимга текган бўлса, “Нуроний”га обуна бўлганлар бирорта сонини олмаган ҳолда, қандай қилиб бу йил обуна бўлай? Юқорида турганлар ҳам газеталар обуначиларга етиб бориши масаласини ҳал қилмасдан, обунага старт бермаслиги керак.

P/S/: Бу чиқишим учун вазирлик ёки бошқармадан шаҳар бўлимига тазйиқ ўтказилмасин. Бундан олдинги чиқишларимдан сўнг шундай ҳолат бўлган эди. Мен эркин шахс, қолаверса, журналист сифатида ўз фикримни билдиришга ҳақлиман. Мақсадим битта: обуначига газета етказиш масаласи ҳал этилсин. Биз обуна бўлаверамиз. Яхши, сифатли газета керак.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз.

Самарқанд шаҳар “Боғимайдон” МФЙ раиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Топшириқлар ижроси таъминланди

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон шаҳридаги мурожаатлар таҳлили асосида аҳоли муаммоларини чуқур...

Больше похожих статей

×