29.5 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

Йил бошидан бери 15 903 та ҳолатда ўзбошимча эгалланган ерлар аниқланди — Кадастр агентлиги

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги йилларда республикамизда ер участкаларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, уларни муҳофаза қилиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қайта муомалага киритиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ, ҳудудларда ер қонунчилигига риоя қилмаслик, ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, жумладан, ноқонуний қурилмалар қуриш, шунингдек, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари учраётганлиги ачинарли ҳол.

Жорий йилнинг 1 октябрь санасига қадар Кадастр агентлигининг Ер ва кадастр назорати бошқармаси ходимлари томонидан 15 903 та (4 383,4 гектар) ҳолатда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари аниқланди. Шундан 3 527 та (3 616,9 гектар) қишлоқ хўжалиги ерлари, 9 589 та (413,5 гектар) аҳоли пункт ерлари, 1 446 та (47,7 гектар) саноат, транспорт, алоқа мудофаа ва бошқа ерлар, 9 та (1,5 гектар) табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар, 58 та (8,7 гектар) тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, 90 та (34,0 гектар) ўрмон фонди ерлари, 408 та (34,2 гектар) сув фонди ерлар, 776 та (227,0 гектар) захира ерлари ҳисобланади.

Мазкур аниқланган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаган шахсларга нисбатан кўрилган чоралар тўғрисида маълумот берадиган бўлсак, 15 903 та (4 383,4 га) ҳолатдан 8 216 та (2 023,9 га)си қонун бузилиш ҳолатларини ихтиёрий бартараф этилган, 5 070 та (1 961,1 га)си фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалари киритилган, 716 та (197,9 га)сига қўшма тартиб асосида прокуратура органларига юборилган. Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни бартараф этиш юзасидан 1 404 та (682,3 га) ҳолатда суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди, 3 639 та (1 277,8 га) ҳолатда суд жараёни давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўрта Осиёда илк бор энг кўп ҳаво шари Сурхондарё осмонида учирилмоқда

Сурхондарёда «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтаётган Туризм комплекси ҳамда тумандаги «Алпомиш» ўйингоҳида ҳаво шарларини учириш тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу...

Больше похожих статей

×