30.8 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

“DOK-1 MAKS” иши: суд тергови якунланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнига судья Мусо Юсупов раислик қилди. Бу ҳақда hudud24.uz ёзмоқда.

Бу галги суд мажлисида адвокатлардан бири “MY5” телеканалида 2023 йил 5 октябрь куни эфирга узатилган “MARKAZIY STUDIYA” кўрсатувининг мазкур суд мажлисига оид лавҳасига нисбатан илтимоснома тақдим этди.

Яъни адвокат телелавҳада судланувчилар томонидан орттирилиб сотилган дори воситалари тахминан 80-100 миллион сўм эканлиги тахмин қилинаётганини таъкидлаганига эътироз билдириб, журналистларни огоҳлантириб қўйишни сўради.

Аммо танаффус пайтида телелавҳани кўриб таҳлил қилган судлов ҳайъати мухбир томонидан нотўғри ахборот тарқатилмаган деб топди.

Кейинги галда судланувчи Ф.Ф ва И.М.нинг кўрсатувлари эшитилди.

Қолаверса, адвокатлар ва бошқа судланувчилар уларга ваколатларига оид саволлар билан, хусусан дори воситаларини сертификатлаш жараёни ҳамда дори воситаларидан намуна олиш тартиби бўйича мурожаат этишди.

Бундан ташқари, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган Ж.Э ва Ш.Ш ўртасида яна пул олди-бердиси билан боғлиқ баҳсли савол-жавоб бўлди.

Жумладан, Ш.Ш Ж.Э.дан ўзига ҳиндистонлик тадбиркорнинг пулини олиб келиб берганлигини исботлаб беришини талаб қилди. Шу билан суд тергови якунланди.

Шундан сўнг суд гувоҳлар ва жабрланувчиларнинг кўрсатмаларини эшитишни бошлади. Дастлаб гувоҳ – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” давлат унитар корхонаси етакчи мутахассиси С.А. кўрсатув берди.

Унинг таъкидлашича, бўлим бошлиғи Ш.Ш унга “Quramax” МЧЖ гувоҳномасини орқа сана билан рўйхатга олишни топширган. Бироқ етакчи мутахассис бундан бош тортган. Шунга қарамай, жамиятга аввалги сана билан гувоҳнома расмийлаштириб берилган.

Суд 2023 йил 9 октябрь куни ўз ишини давом эттиради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўрта Осиёда илк бор энг кўп ҳаво шари Сурхондарё осмонида учирилмоқда

Сурхондарёда «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтаётган Туризм комплекси ҳамда тумандаги «Алпомиш» ўйингоҳида ҳаво шарларини учириш тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу...

Больше похожих статей

×