Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқароларга янада қулай шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳаси фуқаролар ўзларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарор ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилиш имкониятларини янада кенгайтириш, шунингдек уларга одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.