5.9 C
Узбекистан
Четверг, 30 ноября, 2023

“Яшил энергия” сертификатини бериш тартиби белгиланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
5,880участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳукумат қарори (515-сон, 29.09.2023 й.) билан “Яшил энергия” сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, сертификатларни ҳисобга олиш, савдосини ташкил қилиш ҳамда мониторингини юритиш ишлари эмитент номидан “Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси томонидан амалга оширилади.

“Яшил энергия” сертификати биржа савдоларига регистрант томонидан стандарт лотлар асосида сотувга қўйилади. Савдо сессиясида сотиладиган бир “яшил энергия” сертификатининг лоти 1000 кВт/соат миқдорида белгиланади.

Муайян давр давомида қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган ва электр тармоғига узатилган тегишли миқдордаги МВт/соат электр энергияси учун сертификатлар фақат бир марта берилади.

Сертификатнинг амал қилиш муддати чегараланмайди.

Регистрант ва эмитент ўртасида сертификат чиқаришнинг стандарт шартлари тўғрисида шартнома тузилади.

Регистрант платформада рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатларни I-REC (Халқаро қайта тикланувчи энергия манбаларини сертификатлаш ташкилоти) бош офисига эмитент орқали юбориш тўғрисида мурожаат юборади:

— Сертификат чиқаришнинг стандарт шартлари тўғрисидаги шартноманинг нусхаси;

— охирги 12 ойлик бухгалтерия баланси ва ташқи аудит хулосаси (аудит қилинган бўлса);

— CSD01 шаклидаги тўлдирилган ва имзоланган cўровнома (корхонанинг умумий, раҳбарият ва акциядорлар тўғрисидаги ҳамда алоқа маълумотлари).

Генерация объектини рўйхатга олиш учун регистрант томонидан эмитентга қуйидаги миқдордаги бир марталик йиғим амалга оширилаётган санадаги Марказий банкнинг расмий валюта курси бўйича миллий валютада ундирилади:

— қуввати 3 МВтгача бўлган генерация объектлари учун – 500 Евро миқдорида;

— қуввати 3 МВтдан катта бўлган генерация объектлари учун – 1 000 Евро миқдорида.

Рўйхатдан ўтувчининг аризаси йиғим ундирилгандан сўнг эмитент томонидан 5 иш куни ичида кўриб чиқилади, рўйхатдан ўтказилади ва генерация объекти платформага киритилади.

Генерация объекти платформада бўлиш муддати 5 йилни ташкил этади, ушбу муддат тугагандан сўнг генерация объектни қайта рўйхатга олиш талаб этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотадаги ётоқхонада ёнғин содир бўлди

Олмаотада 30 ноябрь куни эрта тонгда Ади Шарипов кўчасидаги ётоқхона ёнғин содир бўлди. Айни дамда ёнғин оқибатида 13 киши...

Больше похожих статей

×