6.8 C
Узбекистан
Воскресенье, 17 ноября, 2024

Конституциямизда белгиланган “ижтимоий давлат” тамойили амалда қўлланилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,050участниковПодписаться
- Advertisement -
Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ижтимоий дастурларни молиялаштириш харажатлари ЯИМга нисбатан 2 бараварга ошиб, кам таъминланган нафақа олувчи оилалар қамрови 5 баробарга кўпайди ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болаларнинг парвариши билан банд бўлганлар учун янги нафақа турлари жорий этилди. 

Мазкур йўналишдаги ишларни жадаллаштириш мақсадида жорий йилнинг 28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

Мазкур қарор билан соҳада бир қатор масалалар ҳал қилиниб ҳалқаро стандартларга мос келадиган ижтимоий хизмат тизими такомиллаштирилмоқда. 

Жумландан:

Биринчидан, “Инсон” марказлари жорий қилиниб улар томонидан ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш дастлаб 2023 йил 15 октябрдан эксперимент тариқасида 28 та туман (шаҳар)да ташкил этилади ва 698 нафар ижтимоий ходимлар 1 351 та маҳаллага бириктирилади. 

Хусусан:

а) ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг 43 тури маҳаллада ва 30 тури “Инсон” марказларида (жами 73 тур) кўрсатилади. 

 Ушбу хизматларнинг 39 тури жорий йилнинг 15 октябридан ҳамда 34 турдагиси эса 2024 йил 1 январдан бошланади. 

Бунда, ногиронликни белгилаш, протез-ортопедия билан таъминлаш, санаторийларга юбориш, психологик ёрдам ва ижтимоий нафақа тайинлаш бўйича хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади; 

б) ижтимоий хизматни кўрсатиш тезкорлиги ва самарадорлиги махсус қурилма (планшет) орқали таъминланади. 

Бунда, ижтимоий ходимлар маҳаллада планшетлар орқали 21 турдаги ижтимоий ёрдам ва хизматлар бўйича аризаларни онлайн тарзда қабул қилади. 

Ушбу марказлар ва маҳалладаги ижтимоий ходим фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш вазифаси Бош вазир зиммасига юклатилмоқда. 

Иккинчидан, “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими билан вазирлик ва идораларнинг 35 турдаги электрон маълумотлари алмашинувини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. 

Мазкур ахборот тизими асосида: 

а) ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар тўғрисида маълумотлар электрон базалар орқали аниқланади (ёлғиз яшовчи ва кекса, ногиронлиги бўлган, тазйиқ ва зўравонликка учраган, чет элда ишловчи ва ишсиз шахслар); 

б) ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ёрдам кўрсатиш учун (Е-кейс) электрон дастур орқали “индивидуал ижтимоий хизматлар” режаси тузилади ва манзилли хизматлар кўрсатилади. 

Бунда, хизматлар режаси ижтимоий ходимлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва шахсларни 72 турдаги саволларга асосан баҳолаш орқали ишлаб чиқилади. 

Учинчидан, Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишда кўнгиллилар (қариндошлар, қўни-қўшнилар, волонтёрлар) жалб қилинади, уларнинг фаолияти мувофиқлаштирилади. 

Шу билан бирга, 2024 йил 1 январдан бошлаб барча туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларида алоҳида “Ижтимоий хизмат дарчалари” ташкил этилади. 

“Ижтимоий хизмат дарчалари” орқали ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш учун аризалар қабул қилиш имконияти яратилади. 

Тўртинчидан, ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга доир 19 та банддан иборат 2023–2024 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланмоқда. 

Ногиронлиги бўлган болаларни таълимга жалб этиш, санаторийларга йўлланма беришнинг очиқлигини таъминлаш, ногиронликни белгилаш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли манфаатини кўзлаб судга киритилган аризаларни бождан озод қилиш. 

Бешинчидан, Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида алоҳида вақтинчалик бошпаналар (шелтерлар) фаолияти йўлга қўйилади.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституциясида “ижтимоий давлат” тамойили муҳрланди. Ушбу ғоянинг туб негизида, аввало, инсон қадрини улуғлаш, аҳолига хизмат қилишдек олижаноб мақсад мужассам. Ижтимоий давлат ҳар бир инсон учун ижтимоий тенглик ва адолат тамойиллари асосида муносиб яшаш шароитини яратиб беради. 

Шунингдек, ижтимоий давлат муҳтожларга уй-жой, яшаш учун зарур бўлган истеъмол товарларининг энг кам миқдори белгилаб қўйилишини назарда тутади. Шахс ва унинг оиласи муносиб ҳаёт кечириши учун етадиган иш ҳақи, бандликни таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, камбағалликни қисқартиришни талаб қилади. 

Ушбу мақсадларда мамлакатимизда кейинги йилларда аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, малакали тиббий ёрдам, барча учун тенг имкониятлар яратиш, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ижтимоий химояга муҳтож ахолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида ҳам ана шундай эзгу мақсад мужассам.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп солиқ базаси яширилган соҳа қайсилиги маълум бўлди

Солиқларни тўламаслик хавфи юқори деб баҳоланган 1518 та тадбиркорлик субъектига солиқ аудити ўтказилди. Бу эса умумий солиқ тўловчиларнинг атиги...

Больше похожих статей

×