Меҳнат кодексига кўра, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ишланмайдиган байрам ҳисобланади.
Бу йил 1 октябрь якшанбага (умумий дам олиш куни) тўғри келмоқда. Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Шунда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 3 кун – 30 сентябрь (шанба), 1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса 2 кун – 1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.
Ушбу қоида барча ходимлар учун – хусусий корхоналарда ишлайдиганлар учун ҳам, давлат ишида ишлайдиганлар учун ҳам амал қилади.