28.3 C
Узбекистан
Пятница, 22 августа, 2025

Энг кўп солиқ базаси яширилган соҳа қайсилиги маълум бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Солиқларни тўламаслик хавфи юқори деб баҳоланган 1518 та тадбиркорлик субъектига солиқ аудити ўтказилди. Бу эса умумий солиқ тўловчиларнинг атиги 0,27 фоизини ташкил этди. Ушбу аудитларнинг ўзиёқ бизнесларда солиқларни тўламасликка мойиллик мавжудлигини кўрсатди. Бу ҳақда «Фискал таҳлиллар» хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг январ-октябрь ойларида ўтказилган солиқ аудитлари натижасида муҳим молиявий тафовутлар аниқланган. Аудит жараёнида аниқланган жами солиқ хавфи суммаси 3 триллион 834,8 миллиард сўмга етган бўлса, умумий аниқланган миқдор 4 триллион 841,4 миллиард сўмни ташкил этди.

Бу рақамлар давлат бюджетига солиқ орқали катта миқдордаги тушумлар етишмаётганини англатади. Айни пайтда, солиқ тўловларини назорат қилиш тизимининг кучайтирилиши тадбиркорларнинг масъулиятини оширишга қаратилган.

Энг кўп солиқ базаси яширилган соҳа – савдо ва умумий овқатланиш бўлиб, бу соҳада 3 триллион 424,7 миллиард сўм яширилгани аниқланди. Кейинги ўринларда қурилиш соҳасида 460,9 миллиард сўм, хизмат кўрсатиш соҳасида эса 404,9 миллиард сўм билан эгаллаган. Қишлоқ хўжалиги, транспорт ва ишлаб чиқариш соҳаларида ҳам солиқдан қочиш кўринишлари мавжуд.

553 та солиқ тўловчи корхонада жами 8 триллион 360,3 миллиард сўмлик солиқ базаси яширилгани фош бўлган. Шундан 266 та субъектда 2 триллион 512,5 миллиард сўмлик товар суммаси кўрсатилмаган, бу эса бюджет учун сезиларли зарар келтирган. 115 та субъектда эса кирим қилинмаган товарлар сақланган ва реализация қилинганлиги аниқланган.

Бу аудитлар давлатга катта миқдордаги тушумларни келтирган бўлса-да, баъзи солиқ тўловчиларнинг молиявий мажбуриятларига бееътиборлиги давом этмоқда. Бугунги кунга келиб, аниқланган 3 триллион 150,3 миллиард сўмдан фақатгина 1 триллион 125,6 миллиард сўми тўлаб берилган, бу эса 35,7 фоизни ташкил қилади. Бу ҳолат тадбиркорлар ва давлат ўртасида молиявий масъулиятнинг етарли даражада ўзаро мувофиқлашмаганини кўрсатади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Фарғонада автомобиль вояга етмаган болани уриб юборди

2025 йил 16 август куни соат 16:30 ларда Фарғона вилояти Бувайда туманининг “Деҳқонобод” маҳалласида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 1992...

Больше похожих статей

×