6.5 C
Узбекистан
Воскресенье, 17 ноября, 2024

Сергелидаги портлашдан сўнг божхона назорати остидаги товарлар тўлиқ инвентаризациядан ўтказилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,050участниковПодписаться
- Advertisement -

Сергелида содир бўлган портлаш сабаб ҳудуддаги омборда божхона органлари томонидан қатор чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Ҳусан Тангриев хабар берди.

Унга кўра, Божхона қўмитаси томонидан махсус ишчи гуруҳ ташкил қилинган бўлиб, ёнғиндан зарар кўрган божхона назорати остидаги товарлар тўлиқ инвентаризациядан ўтказилмоқда.

Мазкур товарларнинг келгусидаги божхона назорати қай тартибда амалга оширилиши юзасидан тадбиркорларга тўлиқ тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

“Ушбу ҳолат бўйича тадбиркорларимизда саволлар туғилса, 11 08  қисқа рақамли ишонч телефони, шунингдек, Божхона қўмитасининг + 998 55 502 76 00 (ички: 74-11, 74-10, 74-05) телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 14-моддасига биноан табиат ҳодисалари (зилзилалар, ер кўчишлари, довуллар, қурғоқчиликлар ва ҳоказо) ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг хоҳиш-иродаси ҳамда хатти-ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар сабабли келиб чиққан, шунинг оқибатида мазкур шахслар қабул қилган мажбуриятларини бажара олмайдиган фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган, кутилмаган ҳолатлар енгиб бўлмас куч таъсири ҳисобланади.

Шунингдек, товарлар вақтинча сақлаш ва божхона омбори божхона режимларида сақланаётган даврда авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган товарлар ваколатли шахс томонидан танланган божхона режимига у шу ҳолатда божхона ҳудудига олиб кирилган товар каби жойлаштирилади.

Яъни, ёнғиндан талофат кўрган товарлар юзасидан ФВВ билан ҳамкорликда далолатномалар тузилади, ушбу далолатномалар асосида товарлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.

Бунда, агар товар тўлиқ яроқсиз ҳолатга келган бўлса, ушбу товарга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп солиқ базаси яширилган соҳа қайсилиги маълум бўлди

Солиқларни тўламаслик хавфи юқори деб баҳоланган 1518 та тадбиркорлик субъектига солиқ аудити ўтказилди. Бу эса умумий солиқ тўловчиларнинг атиги...

Больше похожих статей

×