Сўнги вақтларда метродан фойдаланувчи йўловчилар сони кескин ортиши билан йўловчилар томонидан бир қанча тартиб бузарликлар ҳолатлари юзага келмоқда. Бу ҳақда “Тошкент метрополитен“ ДУК хабар берди.
Унга кўра, 15 кун давомида 3 маротаба йўловчилар поезд йўлига ўз бошимчалик қилиб тушишган ва бекатда фаолият олиб борувчи ходимлар томонидан зудлик билан ушбу йўловчилар хавфсиз тарзда платформага олиб чиқилган. Йўловчилар томонидан эса бунга сабаб сифатида, шахсий буюмлари поезд йўлига тушиб кетгани ва уни олиш мақсадида тушгани кўрсатилган.
“Шу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, метро йўлида инсон ҳаёти учун хавфли ҳаттоки ўлим даражасига олиб борувчи юқори кучланишдаги (825 Волт) электр токи мавжуд. (Маълумот ўрнида, 42 Волт кучланишдаги электр токи инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.)
Шу сабабли метродан фойдаланиш вақтида ҳушёр ва сергак бўлинг. Агарда бу каби ҳолатларга дуч келсангиз зудлик билан бекат платформасида фаолият олиб борувчи ходимларга мурожаат қилишингиз лозимлиги эслатиб ўтамиз“, дейилади хабарда.