- Advertisement -
Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи яна 22 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш брутто-шартнома асосида амалга ошириш бошланди. Бу билан улардан талаб қилинадиган кунлик режа бекор қилинди.
2023 йилнинг сентябр ойидан бошлаб 26, 91, 96, 109, 123, 199, 1, 3, 15, 33, 35, 42, 127, 157, 158, 34, 56, 105, 134, 135, 150 ва 117-сонли автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш янги турдаги брутто-шартнома асосида амалга оширила бошланди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар қилди.