7.3 C
Узбекистан
Суббота, 16 ноября, 2024

Кўп хотинлиликни тарғиб қилганлар жавобгарликка тортилиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

2023 йил 19 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Муҳокамаларда сенаторлар, экспертлар, мутахассислар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари доимий комиссия раислари, Ёшлар парламенти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қўмита экспертлари ҳамда соҳа мутахассислари томонидан таъкидланишича, истиқлолнинг энг улкан туҳфаларидан бири бу ота-боболаримизнинг муқаддас эътиқоди – ислом динини ўрганиш, аждодларимизнинг бой маънавий меросини тадқиқ қилиш, динимиз арконларини эмин-эркин адо этиш имкониятини берганидир.

Бироқ, сўнгги пайтларда мамлакатимизда диний соҳа вакиллари томонидан қонуний никоҳ бўлмаса ҳам никоҳ тузишга доир диний маросимларни амалга ошириб келинаётгани таъкидланди. Бу ўз-ўзидан ижтимоий муаммолар юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, айрим диний блогерлар томонидан ижтимоий тармоқларда дунёвий ва диний ҳаёт тарзини олиб борувчи жамият вакиллари орасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган, фақат ўзининг диний қарашларини ифодаловчи ва диний адоватни қўзғатишга қаратилган чиқишлар кўпайиб бораётганлиги қайд этилди.

Шу боис, мутасадди идоралар томонидан Ўзбекистон халқининг кўп асрлик тарихи ва маданий анъаналарини инобатга олган ҳолда «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун ишлаб чиқилган.

Хусусан, Қонунда миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб бир тоифа фуқароларни бошқа тоифа фуқаролардан устунлигини ёки нуқсонли эканлигини тарғиб қилганлик, никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик, кўп хотинли бўлишни тарғиб қилганлик, шахсга нисбатан унинг жинсий мансублигига қараб ҳар қандай шаклдаги тазйиқ ва зўравонликни тарғиб қилганлик учун тегишли жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини инкор этганлик ҳамда фуқароларни миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб камситганлик ҳамда диний ташкилот томонидан ўзининг уставида назарда тутилмаган фаолият билан шуғулланганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп солиқ базаси яширилган соҳа қайсилиги маълум бўлди

Солиқларни тўламаслик хавфи юқори деб баҳоланган 1518 та тадбиркорлик субъектига солиқ аудити ўтказилди. Бу эса умумий солиқ тўловчиларнинг атиги...

Больше похожих статей

×