3.6 C
Узбекистан
Суббота, 16 ноября, 2024

Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман Алия Юнусова фаолиятини тўхтатаётганини эълон қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман Алия Юнусова ўз фаолиятини тўхтатишини маълум қилди. Бу ҳақда Юнусова ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

«Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, мен болалар ҳуқуқлари бўйича вакил сифатидаги фаолиятимни тўхтатаётганимни маълум қиламан. Муҳтарам президент Шавкат Мирзиёевга бола ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол вояга етиши, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратаётгани учун миннатдорчилик билдираман.

Болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг халқаро стандартларга жавоб берадиган кучли тизимини шакллантиришда биз билан ҳамкорлик қилган, қўллаб-қувватлаган, ҳисса қўшган, ишонган ва ишлаган барчага миннатдорчилик билдираман.

Айниқса, UNICEF’нинг Ўзбекистондаги Болалар жамғармаси раҳбари жаноб Мунир Маммадзаде ва унинг жамоасига болалар манфаатлари йўлидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлагани ва илгари сураётгани учун алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман», — деб ёзган Алия Юнусова.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энергия таъминоти бўйича бажарилган ишлар ва режалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш, соҳа корхоналарида самарадорликни ошириш масалалари...

Больше похожих статей

×