- Advertisement -
Президент Фармони (ПФ–158-сон, 11.09.2023-й.) билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023-йилда ўзи вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори (ПҚ–300-сон, 11.09.2023-й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан:
умумий ўрта таълим муассасалари 10-синф ўқувчиларини касб-ҳунарларга ўргатиш курслари жорий этилади;
Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар умумий ўрта таълим муассасалари учун “таянч мактаб” этиб белгиланади.