27.8 C
Узбекистан
Пятница, 24 мая, 2024

Йиллик 21,9 млн метр куб оқова сувлар атроф-муҳитга тоза ҳолда ташланмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7-декабрдаги “Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудлар (Навоий, СамарқандЖиззахҚашқадарёАндижонНаманганФарғона вилоятларининг айрим ҳудудлари)да қудуқларни бургъилаш бўйича мораторий эълон қилинди. Ер ости сувларига қудуқларни бургъилаш ҳамда мавжуд қудуқлардан ерларни сув тежовчи технологияларсиз суғориш тақиқланди.

Шунингдек, вазирлик томонидан 2023-йилда саноат корхоналарида локал оқова тозалаш иншоотлари қуриш ва реконструкция қилинишини назоратга олиш, табиий обектларга ифлосланган оқова сувлар ташланишининг салбий таъсирини камайтириш, йирик дарёларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналарида ифлослантирувчи манбаларни бартараф қилиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, меъёридан ортиқча ифлосланган ишлаб чиқариш оқова сувларини ҳосил қилувчи корхоналар билан локал оқова тозалаш иншоотларини қуриш ёки реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 3 та, Андижонда 6 та, Бухорода 2 та, Жиззахда 7 та, Қашқадарёда 4 та, Навоийда 7 та, Наманганда 6 та, Самарқандда 8 та, Сирдарёда 8 та, Сурхондарёда 4 та, Тошкент вилоятида 13 та, Хоразмда 4 та ва Тошкент шаҳрида 7 та корхонада локал тозалаш иншоотлари қайта тикланмоқда.

Бунинг натижасида кунлик ҳосил бўлаётган 73,2 минг метр куб ёки йиллик 21,9 млн метр куб оқова сувларнинг атроф-муҳитга тозаланмасдан ташланишининг олди олинмоқда, очиқ сув ҳавзаларидаги сув сифати яхшиланмоқда.

Маълумот учун, 2023–2025-йилларда босқичма-босқич республика бўйича 34 та ер усти табиий сув обектлари (дарёлар, кичик дарёлар ва табиий кўллар)нинг санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Чирчиқ дарёсида 30 метргача емирилган зоналар пайдо бўлди

Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қазиб олинаётган қум-шағаллар ҳисобига табиатга зарар етказиш ҳолатлари аниқланди. Президент Администарцияси, Бош прокуратура ва Эковазирлик иштирокида жойларда...

Больше похожих статей

×