Барча турдаги аризалар судга тааллуқлилигидан қатъи назар, қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш тизими жорий қилинганидан хабарингиз борми?
Фуқаролар ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини янада кучайтириш мақсадида тегишли қонун қабул қилинган.
Илгари аризалар судларга таалуқли бўлсагина, қабул қилинарди. Энди барча турдаги аризалар қабул қилиниши лозим. Борди-ю, қабул қилинган ариза мазкур суд фаолиятига тааллуқли бўлмаса, тегишли бўғим судларига юборилади.
Бундан ташқари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ қарорлари устидан маъмурий судга ариза берилганда, давлат божини белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлаш имконияти мавжуд.