- Advertisement -
Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 11 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 29-31 даража иссиқ бўлади.