“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб юридик шахслар учун электр энергияси ва табиий газ тарифларини ошириш таклиф этиляпти.
Хусусан, 1– ва 2-гуруҳдаги электр энергияси истеъмолчилари (ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотлари)га 1 kWh учун 1 000 сўмгача (ҳозирда 450 сўм), қолган юридик шахслар учун 900 сўмгача (ҳозирда 450 сўм)деб белгиланиши мумкин.
Табиий газ тарифлари эса ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотларига 1 куб метр учун 1 800 сўмгача (ҳозирда 660 сўм), бошқа ташкилотларга 1 500 сўмгача (ҳозирда 660 сўм) миқдорида белгилаш таклиф этилган.
Лойиҳада аҳоли учун электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ тарифлари ўзгаришсиз, амалдаги нархларда қолиши кўзда тутилган.