Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари мамлакатимиз ҳудудларида ўз-ўзига хизмат кўрсатилувчи кирхоналарни ташкил этиш билан боғлиқ масалани ўрганиб чиқди.
Бугунги жамиятда аёлларнинг роли тобора ортиб бораяпти. Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти хотин-қизларнинг мавқеи жамоатчилик фаолияти ва бўлғуси авлодларни тарбиялаш, бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда ҳаракатлантирувчи дастак сифатида ортишида ўз аксини топаяпти.
Маълумот учун: Статистика агентлиги маълумотларига кўра, мамлакат аҳолисининг 49,6 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Аҳоли бандлиги борасида ҳам аёлларнинг роли сезиларли, яъни 41,3 фоиз, жумладан, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари таркибида уларнинг улуши 48,7 фоизни ташкил этади . Шу билан бирга, бугунги кунда уй хўжалигида ҳам аёллар бандлиги ортиб бормоқда. Бу мамлакатимизнинг миллий ўзига хос жиҳати билан боғлиқ: бир томондан, кўп болали оилалар (тахминан 621 мингта кўп болали оила бор) ва бошқа томондан, уй хўжалигида бандлик.
Хотин-қизларнинг са’й-ҳаракатлари ва тадбиркорликдаги фаоллиги ортиши туфайли Ўзбекистон 2022-йилда Хотин-қизлар, бизнес ва ҳуқуқ бўйича Жаҳон индексида (Тҳе Wомен, Бусинесс анд Тҳе Лаw Индех, Wорлд Банк ) 70,6 балл (100 балли шкала бўйича ) олди (2019-йилда 64,4 балл). Дунёда мамлакат рейтинг кўрсаткичларининг яхшиланиши (2019-йилда 142-ўриндан 2022-йилда 135-ўринга кўтарилиши) аёлларнинг тенг ҳуқуқларга эришиши борасидаги ижобий тенденсийдан дарак беради.
Аёллар, жумладан, қишлоқ жойларда яшовчи аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласининг долзарблигини инобатга олган ҳолда, ўз-ўзига хизмат кўрсатилувчи кирхоналарни ташкил этиш каби ноан’анавий хизматларнинг ташкил этилиши тобора кўпроқ қизиқиш уйғотмоқа.
Маълумот учун: ўз-ўзига хизмат кўрсатилувчи кирхоналарни ташкил этиш билан боғлиқ масалани ўрганиш мақсадида 2023-йилнинг июн ойида онлайн сўров (18 та саволдан иборат бўлган анкета шаклида) ўтказилди ва унда 1047 нафар респондент (52,6 фоизи аёллар, 47,4 фоизи эркаклар) иштирок этди. Тадқиқот Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоят ва Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 18 ёшдан ошган шаҳар ва қишлоқ фуқаролари учун мўлжалланганди.
1. УЙ ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ БУГУНГИ ҲОЛАТИ ВА ТУРМУШ ШАРОИТИ
Сўров натижаларига кўра, аҳолининг кир ювиш машиналаридан фойдаланиш даражаси ўртача 69,3 фоизни ташкил қилади. Шу билан бирга, респондентларнинг яшаш жойи бўйича бу кўрсаткич бир-биридан фарқ қилади ва қишлоқларда 49,5 фоизни, шаҳар атрофида 69,2 фоизни, шаҳарларда эса 82,3 фоизни ташкил этади. Бу ҳолат қулайлик даражаси ва аҳоли даромадлари, шаҳар инфратузилмаларидан фойдаланиш имконияти билан боғлиқ.
Шаҳарларда кир ювиш машиналаридан фойдаланувчи респондентлар орасида кир ювиш машиналарининг эски ва автоматлаштирилган моделлари нисбати 1:4 ни, қишлоқларда 1:1 ни ташкил этади, яъни, шаҳар шароитида эски маиший техника моделининг ҳар бир фойдаланувчисига 4 та автоматик машина фойдаланувчиси тўғри келади. Қишлоқларда кир ювиш машиналарининг эски моделларига талаб ҳали ҳам сақланиб қолмоқда. Бу биринчи навбатда маҳаллий шароитнинг янги авлод маиший техникасидан фойдаланиш талабларига мос келмаслиги билан боғлиқ.
Ҳеч кимга сир эмаски, замонавий кундалик ҳаётда кир ювиш машиналарининг мавжудлиги бошқа маиший техникалар сингари аҳолининг турмуш тарзини сезиларли даражада енгиллаштиради. Шу билан бирга, “Сиз кирни одатда қандай ювасиз?” деган саволга жавоб беришда респондентларнинг 30,7 фоизи кир ювиш машинаси ёъқлигини қаид этган ва қўлда кир ювиш усулини белгилаган. Ушбу муаммо аҳоли асосан ҳовлиларда яшайдиган қишлоқ жойларида янада аниқ намоён бўлади (респондентларнинг 50,5 фоизи қўлда кир ювади).
Кир ювиш интенсивлиги бўйича респондентларнинг аксарияти (48,6 фоизи) ҳафтасига 2 маротаба кир ювишни мақул кўришини билдирган. Бу гигиена талаблари ва шартларига тўлиқ мос келади. Шу билан бирга, қишлоқ аҳолиси орасида бу кўрсаткич 45,6 фоизни, шаҳарларда 51,2 фоизни ташкил қилади. Респондентларнинг қарийб 22,8 фоизи ҳафтасига бир маротаба кир ювишини ма’лум қилган. Қишлоқда яшовчилардан фарқли ўлароқ, ҳар куни кир ювиш шаҳар аҳолиси учун хос жиҳатдир. Сўровда иштирок этган шҳарликларнинг 29,3 фоизи ҳар куни кир ювишини билдирган.
Маълумот учун: шифокорларнинг фикрига кўра, чойшабни ҳафтада бир марта ювиш лозим. Кир ювишга эътиборсиз бўлган одамлар орасида кўксов, акне, аллергия ёки тери касалликларига чалиниш хавфи юқори бўлади .
Уй шароитида кир ювиш интенсивлиги, умуман олганда, болаларни чўмилтириш интенсивлиги билан ўзаро боғлиқ. Аҳолининг асосий қисми болаларни ҳафтасига 2 маротаба ювинтиришга ҳаракат қилади. “Фарзандингизни тез-тез ювинтирасизми?” деган саволга сўровда қатнашганларнинг 60 фоизи (болалари бўлмаган респондентларни ҳисобга олмаганда) “ҳафтасига 2 маротаба” деб жавоб берган: шаҳарларда 62,1 фоиз, қишлоқларда 60,3 фоиз. Шу билан бирга, қишлоқларда болаларнинг ҳар 2 ҳафтада бир марта (28,3 фоиз, барча респондентларнинг сўрови натижаларига кўра ўртача 18,6 фоиз), шаҳарларда эса ҳар куни (29,2 фоиз, ўртача кўрсаткич 21,3 фоиз)чўмилтирилиши турар жойлардаги қулайликлар, инфратузилма таъминоти, шунингдек, оилаларнинг кўп болали экани билан боғлиқ.
Кир ювиш давомийлиги бўйича аҳоли ҳар бир сикл учун ўртача 1-1,5 соат вақт сарфлайди. “Бир маротаба кир ювиш учун қанча вақт сарфлайсиз?” деган саволга респондентларнинг 65,2 фоизи 1-2 соат (шу жумладан 40,8 фоизи 1 соат, 24,4 фоизи 2 соат), 21,8 фоизи 30 дақиқа, 13 фоизи 3 соат ва ундан кўпроқ вақтни қайд этган. Давомийлик, аксарият ҳолатда, кир ювиш усули билан боғлиқ: агар автоматик кир ювиш машиналардан фойдаланадиган аҳоли асосан 1 соатгача вақт сарфласа (автоматлаштирилган кир ювиш машиналарига эга респондентларнинг 75,3фоизи), қўлда кир ювиш бу жараённи 2-3 соат ёки ундан ҳам кўпроқ вақтга кечиктиради (66,9 фоиз).
2. АҲОЛИНИНГ ИНФРАТУЗИЛМА ШАРОИТЛАРИ
Кир ювиш ва болаларни чўмилтириш жараёнида аёллар меҳнатини енгиллаштирадиган уй шароитлари мамлакат аҳолиси орасида бир хил эмас. “Уйингизда кир ювиш ва болаларни чўмилтириш учун шароитни баҳоланг” деган саволга респондентларнинг 39,4 фоизи, шу жумладан шаҳарда яшовчиларнинг 13,6 фоизи, шаҳар атрофида яшовчиларнинг 9,4 фоизи, қишлоқ жойларда яшовчиларнинг 16,5 фоизи ”қониқарсиз”, деб баҳолаган.
Сифатли энергия таъминотидаги бўшлиқлар: респондентнинг 46 фоизи қониқарли баҳо берган, шаҳарларда бу кўрсаткич 59,1 фоизни, қишлоқларда эса 33,1 фоизни ташкил этади. Респондентларнинг 54,0 фоизи электр энергиясидан фойдаланиш узилишлар бўлишини қайд этган. Уларнинг 17,5 фоизи буни паст босим ва тез-тез рўй берувчи узилишлар — кунига 1-2 марта (9,0 фоиз), кунига 2 мартадан кўпроқ (3,9 фоиз), ҳафтасига 1-2 марта (23,6 фоиз) билан боғлаган.
Сув таъминотидан фойдаланишнинг чекланганлиги: респондентларнинг 23 фоизи сув қувуридан тўғридан-тўғри фойдаланиш имконига эга эмаслигини (хусусан, 12,6 фоизи кўча ёки қўшниларининг сув қувуридан, 4,3 фоизи уйдан ташқаридаги қудуқдан, 6,1 фоизи ташиб келтириладиган сувдан фойдаланишини) та’кидлаган. Шу билан бирга, бу кўрсаткич шаҳарларда (10,0 фоиз) пастроқ, бироқ шаҳар атрофи (31,9 фоиз) ва қишлоқларда (37,3 фоиз) анча юқори.
Оқова сув тармоқларининг ривожланмагани ва канализатсиянинг ё‘қлиги: респондентларнинг 2/3 қисмигина марказлашган канализатсия тизимига уланганлигини, 40 фоизи махсус чуқурлардан фойдаланишини ма’лум қилган. Сўровда қатнашганларнинг 23,6 фоизи канализатсия тизимларининг ёъқлиги тўғрисида ўз фикрини билдирган ва бу кўрсаткич шаҳарларда 11,6 фоизни, шаҳар атрофида 18,4 фоизни, қишлоқларда 45,2 фоизни ташкил этади ҳамда бир-биридан анча фарқланади.
Кўпқаватли уйларда уй-жойга бўлган талабнинг юқорилиги ва яшаш майдонининг чекланганлиги: МҲТИ томонидан аҳолининг уй-жой бўлган эҳтиёжни баҳолаш бўйича ўтказилган сўров натижаларига кўра (ҳттпс://имрс.уз/публиcатионс/артиcлес-анд-абстраcтс/ҳоусинг_неедс), респондентларнинг 83 фоизи уй — жой сотиб олишга эҳтиёж борлигини, шу жумладан 79,7 фоизи тегишли ёрдам талаб этилишини таъкидлаган.
3. ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТИ ВА АҲОЛИНИНГ УМИДЛАРИ
Халқаро амалиёт, шунингдек, коммунал инфратузилма обектларидан фойдаланишдаги чекловларни инобатга олган ҳолда ўз-ўзига хизмат кўрсатилувчи кирхоналарни ташкил этиш ташаббуси жамоатчилик муҳокамаси учун таклиф этилади.
Маълумот учун: ўз-ўзига хизмат кўрсатилувчи кирхоналарни ташкил этиш ташаббуси бу кир ювиш билан боғлиқ бутун бир жараённи, я’ни қуритиб, дазмол қилишгача, одамларнинг ўзлари мустақил равишда бажаришини англатади. Уй-жой майдони чекланган, коммунал хизматлар нархи юқори, вақт қадрланадиган шароитда мазкур амалиёт Япония, Европа мамлакатлари ва АҚШда кенг тарқалган.
Ўзбекистонда ўз-ўзига хизмат кўрсатилувчи кирхоналарнинг ташкил этилишидаги энг асосий сабаб бу сув, энергетика ва бошқа ресурслардан фойдаланишнининг чекланганлиги, шунингдек, аёлларнинг уй юмушлари билан ниҳоятда банд эканлигидир.
Респондентнинг 65,3 фоизи ўз-ўзига хизмат кўрсатилувчи кирхоналарни ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Ҳаммом билан бир жойда бўлган кирхоналарнинг ташкил этилиши давлат хизматчилари (42,3 фоиз), талабалар (25,0 фоиз), уй бекалари ва бола парваришида банд аёллар (13,9 фоиз), тадбиркорлар (9,5 фоиз), вақтинча ишсизлар (6,0 фоиз) орасида катта қизиқиш уйғотди.
Маълумот учун: Жаҳон амалиётига кўра, уй бекалари, талабалар, пенсионерлар, хорижлик меҳмонлар ва саёҳатчилар бундай кирхоналарнинг асосий истеъмолчиларидир. Буни ҳисобга олган ҳолда, ўз-ўзига хизмат кўрсатиладиган кирхоналарни аҳоли зич жойлашган ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари, университет яқинидаги талабалар шаҳарчалари, сайёҳлик зоналарига жойлаштириш тавсия этилади.
Аҳоли бундай хизмат турларининг ё‘лга қўйилишида қуйидаги ижобий жиҳатларни кўради: гигиена ва тозалик даражасининг ошиши (респондентларнинг 26,1 фоизи ташаббусга ижобий жавоб берган), вақтни тежаш имконияти (22,3 фоиз), кир ювиш ва қуритишни бир вақтнинг ўзида бирлаштириш имконияти (17,0 фоиз).
Шу билан бирга, аҳолининг санитария-гигиена талабларига етарлича риоя қилинмаса, кир ювиш хоналарида санитария ҳолатининг бузилиши мумкинлиги юзасидан хавотирлари ўринли. Респондентларнинг атиги 1 фоизи ушбу салбий омил ҳақида фикр билдирганига қарамай, санитария шароитини сақлаш кир ювишда ўз-ўзига хизмат кўрсатишни ташкил этишга оид ташаббуснинг муҳим бўғинидир.
4. ЎЗ-ЎЗИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИЛУВЧИ КИРХОНАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЮЗАСИДАН ТАКЛИФЛАР
Аҳоли зичлиги ва ҳудуднинг инфратузилмавий та’миноти омилларини ҳисобга олган ҳолда ўз-ўзига хизмат кўрсатиладиган кир ювиш обектларини ташкил этиш бўйича тажриба лойиҳаларни ишлаб чиқиш. Шу муносабат билан ушбу хизмат турини турар жой мажмуаларида, талабалар шаҳарчаларида, шунингдек, олис маҳаллаларда (аҳоли пунктларини қамраб олиш радиуси 15 км дан ошмайдиган 2-3 та маҳаллада) тарғиб қилиш таклиф этилади.
Маълумот учун: АҚШда деярли ҳар бир турар жой мажмуаси, талабалар шаҳарчси, ва э’тиборли мавзеда пастки қаватда ёки бинонинг ертўла қисмида жойлашган ўз-ўзига хизмат кўрсатилувчи кирхоналар мавжуд. Кир ювиш воситалари ёрдамида 7 килограмм кирни ювиш ва қуритиш тахминан 3-4 долларга тушади.
Ҳозирги вақтда мамлакатда 40 мингга яқин ландроматлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ҳар бири 7 минг кишига хизмат кўрсата олади. АҚШ аҳолисининг деярли 10 фоизи кир ювиш хизматларидан фойдаланади.
Ўз-ўзига хизмат кўрсатилувчи кирхоналарни ташкил қилиш нафақат вақтни тежашга имкон беради (ойига ўртача 10-24 соатгача), балки катта ҳажмдаги маҳсулотларни (адёл, чойшаб, пардалар) тозалашни осонлаштиради. Шу билан бирга, кир ювиш машиналарининг ҳажми (маиший кир ювиш машиналариникидан икки баравар кўп) ва уларнинг тўлиқ юкланиши туфайли тежамкорликка эришилади.
Маълумот учун: ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, аҳоли кундалик кийимларини уйда ювиш учун ҳафтасига ўртача 3,5-4 соат (енг кўпи билан 16 соат) вақт сарфлайди. Бундан ташқари, автоматик машиналарга эга бўлган аҳоли кирларни йиғмасликка ва тез-тез ювишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, қўлда кир ювилганда камроқ ва катта ҳажмда (фақат битта ювиш жараёни, қуритиш ва дазмоллашни ҳисобга олмаганда, ҳафтасига ўртача 5 соат ва ундан кўпроқ давом этади) амалга оширилади.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, ландроматда ювиш, қуритиш ва дазмоллаш жараёни ўртача 1-2 соат давом этади . Ҳар ювишдан кейин махсус машиналар дезинфексия қилинади.
Ўз-ўзига хизмат кўрсатиладиган кирхоналарни энергия билан таъминлаш учун тахминан 200 МВт қувватга эга монокристалли қуёш панелларини ўрнатиш таклиф этилади. Бунда асосан ускуналар, хоналарни ёритиш ва сувни иситиш учун фойдаланиш кўзда тутилмоқда.
Сув билан таъминлаш масаласи артезиан қудуқларини қазиш ва ўртача 5-10 куб/м сиғимга эга махсус контейнерларни ўрнатиш орқали ҳал қилиниши мумкин. Улардан узоқ муддат ишончли фойдаланса бўлади. Бу эса ўз навбатида йил давомида суб билан барқарор таъминлаш имконини беради.
Канализатсия ва оқова сувларни чиқариш марказлашмаган қаттиқ қопламали канализатсия орқали таъминланади. Оқова сувларни тозалаш ва утилизатсия қилиш учун самарали восита сифатида аҳоли ва атроф-муҳит учун мутлақо хавфсиз, шунингдек, фойдаланиш учун қулай бўлган автоном тозалаш иншоотларини (септик танклар) ўрнатиш тавсия этилади.
Мултипликатив эффект ҳисобига тегишли инфратузилмага эга митти-кутубхона (кузатув камералари, Wi-Fi), ҳаммом каби қўшимча хизмат турлари ҳам йўлга қўйилади.
М. Жамолов,
МҲТИ катта илмий ходими
М. Ҳамроқулов,
МҲТИ катта илмий ходими
С. Бекмуродов,
МҲТИ катта илмий ходими
М. Матчанов,
МҲТИ катта илмий ходими