- Advertisement -
Яқин кунларда пойтахт жамоат транспортидан фойдаланиш учун йўлкира нархлари ошиши кутилмоқда. Транспорт картасидан тўлов 1600 сўм, нақд пул ва банк картасидан тўлов эса 2000 сўмгача ошади. Шунингдек, йўловчиларга кунлик, ойлик ва йиллик мослашувчан тариф режалари таклиф этилади.
Яқин кунларда Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўлкира нархлари ошиши ва мослашувчан тариф режаларига ўтилиши кутулмоқда, дея хабар бермоқда «Газета.uz» манбаси. Тарифлар айнан қайси санадан бошлаб жорий этилиши эса ҳозирча номаълум.